Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти хусусий шерикка берилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Veolia Energy Tashkent» компаниясига Тошкент шаҳри марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва бошқариш вазифалари юклатилган.

2022 йил 1 июлдан «Veolia Energy Tashkent» илгари «Тошиссиққуввати» ДУК бошқарувида бўлган барча фаолият турларини амалга оширишни бошлади.
2021 йил 29-30 сентябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Ўзбекистон иқтисодий форуми» доирасида Молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимияти ва «Veolia Energy Tashkent» ўртасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш битими имзоланган эди.
Унга кўра, Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Франциянинг «Veolia» компаниясига 30 йил муддатга бошқарувга берилди. Дастлабки 2 йилда «Veolia» пилот лойиҳа сифатида Бектемир ва Сергели туманларидаги 118 та кўп қаватли уй ва 43 та ижтимоий соҳа объекти иссиқлик тизимларини модернизация қилади.
Пилот лойиҳа доирасида «Veolia» компаниясининг 15 млн евро инвестицияси ҳисобига 13,5 мингта иссиқлик ва 153 мингта иссиқ сув ўлчагичларини ўрнатиш, 142 та автотранспорт, 451 та техника ва 1 та мобил қозонхонани харид қилиш, 1 142 та иссиқлик станциясини ўрнатиш ва реконструкция қилиш, 22,3 гкал/с қувватли локал қозонларни модернизация қилиш, 53,4 км иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш кўзда тутилмоқда.
Лойиҳа амал қилиш даврида хусусий шерик томонидан жами 181 та иншоот ва қозонхонани модернизация қилиш, 575,6 км иссиқлик тармоқларини қуриш, 841,1 км тармоқларни реконструкция қилиш, 51,5 минг дона иссиқлик ва 2 464,6 минг дона иссиқ сув ўлчагичларни ўрнатиш, шунингдек, 391 та махсус техника (автомашиналар) харид қилинади.
Мазкур ишларни молиялаштиришга хусусий шерик томонидан 362 млн евро (шундан, 20 млн евро тўғридан тўғри инвестиция, 342 млн евро лойиҳадан олинадиган фойдаси ҳисобидан) ва 982 млн евро истеъмолчилардан олинадиган тўлов маблағлари ҳисобидан жалб қилинади.
Тарифлар кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида аҳолига пасайтирилган тарифларни қўллаш ва кўриладиган зарарларни қоплаш учун Тошкент шаҳар бюджетидан 2021-2027 йилларда 8,4 трлн сўм субсидия ажратилади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Паутина» операцияси аниқ тарих дарсликларига киритилади — Зеленский
Жаҳон | 00:20
-
Германияда мактаб ўқувчиларига «эрта пенсия» тайинлаш таклифи илгари сурилди
Жаҳон | 23:06 / 01.06.2025
-
Бангладеш суди собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олиш ордерини берди
Жаҳон | 22:27 / 01.06.2025
-
Терговдаги қийноқлар, арзонлашган доллар ва АҚШдаги ўзбек лоббиси — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:10 / 01.06.2025
Мавзуга оид

19:29 / 31.05.2025
Тошкентда йўлбўйи пулли автотураргоҳлар ишга тушди. Аҳоли қандай фикрда?

22:30 / 30.05.2025
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?

20:48 / 29.05.2025
Темирйўл музейида овқатланиш шохобчаси ва аттракционлар очилгани танқидларга сабаб бўлди

16:26 / 27.05.2025