Шавкат Мирзиёев: “Қорақалпоқ халқи норози бўлса, бирорта модда ўзгармайди” (видео)
Президент Шавкат Мирзиёев Нукусда тартибсизликлар рўй бергач, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси аъзолари билан учрашувда уларга эътироз билдирди ва қорақалпоқ халқининг розилигисиз Ўзбекистон Конституциясининг 70-75-моддаларига бирорта ўзгартириш киритилмаслигини айтди.
Жўқорғи Кенгесдаги йиғилиш видеосидан парчани президент матбуот хизмати эълон қилди.
“Салгина эътирозим, ўзларинг бош бўлиб, ўзларинг ташаббус билан чиқиб, ўзларинг қўл қўйиб, ўзларинг сўзга чиқиб, ўзларинг тасдиқлагансизлар.
[...] Мен ҳар доим очиқман-ку, нега телефон қилиб айтмадинг, одамлар мана шундай норизо ва ҳоказо деб. Мен ҳам одамман-ку, менга ҳам Қорақалпоғистоннинг эртанги куни, тинчлиги керак-ку. Шунча қилган меҳнатимизни шарманда қилиш кимга керак?
Мақсад-муддаомиз нима ўзи? Мақсад-муддаомиз – ватанимизда ҳар бир одам миллатидан, элатидан, тилидан, динидан қатъи назар ўзини эркин тутиб, эмин-эркин яшаши.
Конституцион ислоҳот фақат халқнинг эртанги кунини яхши қилиш учун. Лекин қорақалпоқ халқи норози бўлса, биронта модда ўзгармайди ҳеч қачон. Шунинг учун ҳар бир депутат ўзларининг таклифларини яна бир марта айтса, 70, 71, 72, 74, 75-моддаларга биронта ўзгартириш киритилмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024