22:40 / 03.07.2022
21587

Муфтий Каъбатуллоҳ олдида қорақалпоқ элига тинчлик тилаб дуо қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари муфтий Нуриддин Холиқназаров Маккада муқаддас Каъбаи муаззама олдида туриб диёримизда, хусусан, Қорақалпоғистонда тинчлик бўлишини тилаб дуо қилди. Бу ҳақдаги видео ташкилот Telegram-каналида эълон қилинди.

«Юртимиздан 12 минг нафар ҳожилар зиёратга келдилар. Бу зиёратлар, қилинажак дуолар юртимизга файз олиб келади. Қорақалпоғистонда бўлаётган воқеалар бизни хавотирга солди, бефарқ бўлолмадик. Чунки биз бир элмиз, орамизни айиришларига йўл қўймаслигимиз керак.

Бугун Каъба олдида шу юрт, шу халқ учун дуо қилгани келдик. Келинг, азизлар, юртимиз ҳаққига дуо қилайлик. Каъба олдида қилинган дуо ижобатдир», деган муфтий ҳазрат.

Мавзу
Қорақалпоғистондаги намойишлар
1-2 июл кунлари Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳрида тартибсизликлар кузатилди. Миллий гвардия ходимлари билан тўқнашувларда 200 дан ортиқ киши яраланган, 18 киши ҳалок бўлган.
Барчаси
Top