Жаҳон | 22:09 / 04.07.2022
18532
1 дақиқада ўқилади

Интернетда бир миллиард нафар хитойликка оид шахсий маълумотлар сотувга қўйилди

Ҳакер маълумотларни Шанҳай миллий полицияси базасидан олганини таъкидламоқда. Маълумотлар фуқароларнинг исми, манзили, туғилган йили, паспорт ва телефон рақамларини ўз ичига олади. 

Фото: Reuters

СhinaDan тахаллусли ҳакер Breach Forums ҳакерлар форумида 10 биткойн (195 минг доллар) эвазига 23 ТБ маълумотни сотишини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, маълумотлар базасида Хитойнинг бир миллиард нафар фуқароси тўғрисидаги ахборот мавжуд.

Ҳакер маълумотларни Шанҳай миллий полицияси базасидан олганини таъкидламоқда. Маълумотлар фуқароларнинг исми, манзили, туғилган йили, паспорт ва телефон рақамларини ўз ичига олади.

Ҳозирча chinaDan сотмоқчи бўлган маълумотлар базаси ҳақиқий ёки сохталиги номаълум.

Ушбу хабарни Binance криптовалюта биржаси бош директори Чжао Чанпэн тасдиқлади. У Twitter саҳифасида компания «Осиёдаги мамлакатлардан бири»нинг бир миллиард нафар фуқаросига оид маълумотлар ўғирланганини ёзган. 

Мавзуга оид