Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конституцияда Қорақалпоғистонга оид моддалар ўзгаришсиз қолдирилади
Депутатлар президентнинг таклифига кўра, Қорақалпоғистон мақомини ўзгартиришга оид нормаларни Конституциявий қонун лойиҳасидан чиқариб ташлашни маъқуллашди.
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасидан Қорақалпоғистон Республикаси мақомига оид қисми чиқарилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Йиғилишда бугунги кунга қадар Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан 60 мингга яқин таклиф келиб тушгани таъкидланди.
Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини яна 10 кунга - 2022 йил 15 июлгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.
Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг президенти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирилган таклифларни инобатга олиш зарур деб топишди.
Яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ кўрилди.

3 июл куни Нукусда фаоллар билан учрашувда президент Шавкат Мирзиёев Конституция фақат Ўзбекистон халқининг таклиф ва фикрлари асосида ўзгартирилади ҳамда такомилга етказилишини, Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид 70, 71, 72, 74, 75-моддаларни амалдаги таҳрирда, ўзгартирмасдан қолдиришни таклиф этганини айтганди.
Мавзуга оид
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025