Ўзбекистон | 09:08 / 06.07.2022
9173
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Hyundai уриб юборган пиёдани Toyota босиб кетди

Оқибатда, жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йилнинг 5 июль куни соат тахминан 00:05 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳайдовчи З.Ю. Hyundai машинасида ҳаракатланиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Пиёда йиқилган ва Hyundai билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи М.Х. бошқарувидаги Toyota машинаси тагида қолиб кетган.

Оқибатда 1980 йилда туғилган В.С. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкентда оралиқ масофа сақламаган Nexia-3 автобусга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этганди.

Мавзуга оид