Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Канададан «Шимолий оқим» газ қувури турбинасини қайтаришни сўради
Siemens компанияси Канаданинг санкциялари сабабли газ турбиналарини «Газпром»га қайтара олмаслигини маълум қилган.
Германия иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабек Канада ҳукуматидан бу мамлакатда таъмирланаётган Россиянинг «Шимолий оқим» газ қувури агрегатларини қайтаришни сўради.
«ЕИнинг янада кескин санкциялари учун биринчилардан бўлиб курашишга тайёрман, аммо кучли санкциялар бизнинг иқтисодиётимизга эмас, Россия ва Путинга кўпроқ зарар етказиши керак», — деди Ҳабек.
Унинг сўзларига кўра, қиш мавсуми олдидан газ омборларини тўлдириш учун «Шимолий оқим» ишлаши лозим.
«Германиянинг тўлдирилган газ омборлари нафақат немис бозори, балки Европа бозори учун ҳам муҳим», — деб таъкидлади Ҳабек.
У Канада ҳукуматига «оғир кайфиятда» мурожаат қилаётганини айтди.
«Газпром» июн ўрталарида Siemens компанияси газ агрегатларини таъмирлашдан қайтармаганини билдириб, «Шимолий оқим» қувури орқали газ етказиб бериш ҳажмини 60 фоизга қисқартирди. 11-21 июл кунлари эса режадаги таъмирлаш ишлари сабабли «Шимолий оқим» орқали газ етказиш буткул тўхтатилади.
Аввалроқ Siemens Канаданинг санкциялари сабабли газ турбиналарини «Газпром»га қайтара олмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026