Ўзбекистон | 09:00 / 08.07.2022
12358
3 дақиқада ўқилади

ТДИУ малакали педагогларни ишга таклиф қилади

Тошкент давлат иқтисодиёт университети янги – 2022/2023 ўқув йили учун кафедра доценти ва профессори лавозимларига юқори малакали педагог ходимларни ишга таклиф этади.

Фото: ТДИУ

Доцент ва профессор вакансияси мавжуд бўлган кафедралар рўйхати: Инсон ресурсларини бошқариш, Тармоқлар иқтисодиёти, Фундаментал иқтисодиёт, Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, Бухгалтерия ҳисоби, Молиявий таҳлил ва аудит, Молия, Солиқлар ва суғурта иши, Статистика, Иқтисодий хафсизлик, Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари, Инновацион таълим, Иқтисодиётда математик методлар, Жаҳон иқтисодиёти, Банк иши ва инвестициялар, Корпоратив бошқарув, Маркетинг, Туризм ва сервис, Бизнес бошқаруви ва логистика, Менежмент ва маркетинг, Халқаро бизнесни бошқариш, Корпоратив иқтисодиёт ва бизнес таҳлил, Иқтисодиёт, Молия ва бухгалтерия ҳисоби, Амалий математика Умумий ва аниқ фанлар, Ижтимоий гуманитар фанлар, Инглиз тили, Хорижий тиллар, Ўзбек тили ва адабиёти.

Хужжатларни қабул қилиш онлайн тарзда, университет веб-сайти (tsue.uz) орқали амалга оширилади.

Лавозим учун малакавий талаблар:

·  тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент)/(профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D)/ фан доктори (DSc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;

· давлат тилини, шу жумладан рус ёки инглиз тилларини мукаммал билиш;

· зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш.

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

· мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;

· халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;

· халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;

· IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);

· SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;

Меҳнат шароити:

Иш кунлари: душанба – жума (5 иш куни).

Дам олиш кунлари: шанба ва якшанба.

Қўшимча иш ҳақи:

Фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари (KPI) асосида 120 фоизгача қўшимча устама белгиланади.

Изоҳ:

2022/2023 ўқув йили учун педагог ходимларни ишга қабул қилиш жараёнининг биринчи босқичида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилади. Июль-август ойлари меҳнат таътили даври бўлганлиги сабабли иккинчи босқич август охирида ўтказилиб, унда талабгорлар билан суҳбат ташкил этилади.

Батафсил маълумот қуйидаги ҳаволада:

tsue.uz/uz/university/documents

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти