18:59 / 11.07.2022
9792

Байден Си Жинпинг билан музокара ўтказиши маълум қилинди

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Хитой ва Россиянинг эҳтимолий иттифоқини танқид қилганди.

Фото: AP

АҚШ президенти Жо Байден ва ХХР раиси Си Жинпинг яқин ҳафталар ичида музокара ўтказади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен маълум қилди.

«Раис Си ва президент Байден яқин ҳафталар ичида музокара ўтказиш имкониятига эга бўлишини кутяпмиз», — деди Блинкен.

Аввалроқ Блинкен Хитой ва Россиянинг эҳтимолий иттифоқини танқид қилганди.

Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳеч қачон нейтралитет сақламаган, БМТда доим Россияни қўллаб-қувватлаган ва «шундай қилишда давом этмоқда».

Блинкен ХХР ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашуви чоғида АҚШ Хитой билан янги «совуқ уруш» бошлаш ниятида эмаслигини билдирган.  

Top