Cолиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш тизими ўзгариши кутиляпти
Вазирлар Маҳкамасининг “Cолиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базаси негизида юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар марказий маълумотлар базаси ишга туширилган.
Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Давлат персоналлаштириш марказининг:
- Ўзбекистон ҳудудида туғилган барча шахсларга фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан жисмоний шахс шахсий идентификация рақамини бериш жараёнида;
- хорижий давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахс шахсий идентификация рақамини бериш жараёнида уларни бир вақтнинг ўзида солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда жисмоний шахсларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш бўйича ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминлайди.
Юридик шахс раҳбар ва (ёки) ҳисобчи маълумотлари ўзгарганда, юридик шахснинг мансабдор шахсига бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали солиқ органларини хабардор қилиш мажбурияти юклатилади.
Мавзуга оид
10:28 / 12.09.2022
Бир нечта шаҳар ва туманлар солиқ инспекцияларига раҳбарлар тайинланди
15:19 / 09.09.2022
Фойдаланилмаётган объектга нисбатан оширилган солиқ натижасида ҳосил бўлган қарз ҳисобдан чиқарилди
08:07 / 09.09.2022
Солиқ хизмати тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди
17:26 / 07.09.2022