Ўзбекистон | 17:18 / 13.07.2022
10108
1 дақиқада ўқилади

Қибрайда 3 гектар ерни 350 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди 

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 3 гектар ерни 350 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси  томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро Ф.С. ва О.К. ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги 3 гектар ер майдонини фуқаро Г.га иссиқхона ташкил этиш учун танишлари орқали 350 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маҳкама эълон қилган хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид