Flydubai Самарқанддан Дубайга парвозларни йўлга қўймоқда
Парвоз ҳафтада икки марта амалга оширилади. Компания учун бу Ўзбекистондаги иккинчи йўналишдир.
Flydubai Дубай – Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам рейслар йўлга қўйилгани ҳақида эълон қилди, деб хабар берилган компания сайтида.
БААнинг лоукостер авиакомпанияси ушбу йўналиш бўйича 20 сентябрдан бошлаб ҳафтада икки марта – сешанба ва жума кунлари парвоз қилади. Дубай аэропортида унга 3-терминал хизмат кўрсатади.
Парвоз жадвали (маҳаллий вақт):
- Дубайдан жўнаб кетиш — 22:40, Самарқандга келиш — 2:50;
- Самарқанддан учиш — 4:05, Дубайга етиб келиш — 6:30.
Эконом класс чипталари 1800 БАА дирҳами – 486 доллар ёки эълон қилинган кундаги Марказий банк курси бўйича 5,32 миллион сўмдан сотилади.
Жойларга буюртмани flydubai.com сайтида, flydubai мобил иловаси орқали, савдо офисида ёки авиакомпаниянинг саёҳат ҳамкорлари орқали онлайн тарзда амалга ошириш мумкин.
Мавзуга оид
13:40 / 15.10.2024
БАА Самарқандда жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаларига таклиф этилди
12:39 / 15.10.2024
Ноябрнинг 4-кунида Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча электропоезд қатнови йўлга қўйилади
11:30 / 14.10.2024
Самарқандда Damas йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди
11:26 / 10.10.2024