Ўзбекистон | 13:01 / 16.07.2022
6773
1 дақиқада ўқилади

9 нафар ўзбекистонлик болалар Россиядан қайтарилди

Фото: Дунё

Кеча, 15 июл куни Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси ходимлари ИИВ ва Санкт-Петербург вояга етмаганларни вақтинча парваришлаш ва сақлаш муассасаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда 9 нафар ота-она ёки қонуний вакиллари мавжуд бўлмаган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ўзбекистонлик болаларни ватанга қайтарди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Ушбу вояга етмаган болаларнинг аксарият қисми ота-оналари Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш тартибини бузгани сабабли муқаддам мамлакатдан чиқариб юборилган бўлиб, шу куннинг ўзида ушбу 9 нафар болаларга бош консулхонада ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ҳамда ИИВ масъул ходимларига топширилди.   

Санкт-Петербург етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни сақлаш марказига яқин ҳамкорлик қилаётгани ва у ерга турли сабаблар билан келиб тушаётган ўзбекистонлик болаларга ғамхўрлик кўрсатаётгани учун миннатдорлик билдирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид