Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар оқибатида яна 3 киши вафот этди
Хизмат бурчини бажараётган вақтида тан жароҳати олган 141 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими ҳамда соғлиғи ва мулкига зарар етказилган 16 нафар фуқаро жабрланувчи деб эътироф этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида содир бўлган оммавий тартибсизликлар оқибатида фуқаролар ва тадбиркорлар мол-мулки, давлат ва ижтимоий инфратузилма объектларига 3 млрд 147 млн сўм зарар етказилган.
Бугун, 18 июл куни АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов иштирокида ўтказилган брифингда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, жорий йил 16 июль ҳолатига кўра, тергов-тезкор гуруҳи томонидан ўтказилган тергов ҳаракатлари доирасида ҳодиса юз берган ҳудудлар ва жойлар эксперт ва мутахассислар иштирокида тўлиқ кўздан кечирилиб, ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган 550 дан ортиқ ашё ва нарсалар расмийлаштириб олинди.
Тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган 274 нафар фуқарога тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди, шундан 16 нафар фуқаро тиббий муассасаларда қолмоқда.
Яна 3 нафар фуқаро аҳволи ўта оғир бўлгани боис, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, вафот этган.
Оммавий тартибсизликлар оқибатида жабрланган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилаётгани айтилди. Ўз хизмат бурчини бажараётган вақтида тан жароҳати олган 141 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими ҳамда соғлиғи ва мулкига зарар етказилган 16 нафар фуқаро жабрланувчи деб эътироф этилди.
Жиноят содир этган шахсларни фош этишга қаратилган тадбирлар доирасида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, белгиланган тартибда ушланган фуқаролар ҳимоя ҳуқуқи адвокат орқали амалга ошириши тўлиқ таъминланган, улар ушлангани ва қамоққа олингани ҳамда сақланаётган жойи ҳақида яқин қариндошларига белгиланган тартибда хабар берилган.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

14:00 / 24.02.2025
Оммавий тартибсизликларни содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлар жиноий жавобгарликка тортилади

09:40 / 26.12.2024
Оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик белгиланади

14:07 / 06.08.2024
Бангладешда икки кун ичида 231 киши ҳалок бўлди

11:06 / 05.08.2024