Ўзбекистон | 16:59 / 18.07.2022
14069
2 дақиқада ўқилади

Таништирув: Андижон давлат тиббиёт институти

Республикамизнинг етакчи олийгоҳларидан бири бўлган Андижон давлат тиббиёт институтида 9 минг нафардан зиёд талаба таълим олади. Улкан илмий салоҳиятга эга мазкур институт дунёнинг кўплаб етакчи илмий марказлари ҳамда институтлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Институт ўз клиникасига эга. Танишинг — Андижон давлат тиббиёт институти.

  • Институтда:
  • Даволаш;
  • Педиатрия;
  • Стоматология факултетлари ва
  • Касб таълими;
  • Фармация;
  • Саноат фармацияси;
  • Тиббий профилактика;
  • Халқ табобати йўналишлари мавжуд.

Бу йил қабул квоталари бакалавриат бўйича 18,3%га ва магистратура бўйича 87%га ортди. Шунингдек, бакалавриатни тамомлаган талабалар клиник ординатура бўйича ҳам ўқишлари мумкин. Қолаверса, хорижий ОТМлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ҳам белгиланган бўлиб, бакалавриат бўйича Россия Федерациясининг Доғистон давлат тиббиёт университетига 15 та, клиник ординатурага Стоматология бўйича Россия Федерациясининг Приволжский номидаги тиббий тадқиқот университетига 4 та квоталар ажратилган. Шунингдек, Стоматология бўйича Хитой давлатининг Шангдонг биринчи тиббиёт университетига 50 та ва магистратурага, Тиббий биотехнология бўйича Германиянинг Rostock университетига 4 та квота ажратилиши режалаштирилмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институтида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ОНЛАЙН рўйхатдан ўтиш, қабул жараёни бўйича қизиқтирган саволлар бўйича жавоб бeриш мақсадида “Мурожаатлар маркази” (CALL CENTER) ташкил этилди.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, қабул масалалари бўйича ҳар қандай саволларингизни мазкур call sentr рақамларига йўллашингиз мумкин.

Соат 9.00 – 17.00 га қадар қуйидаги рақамларга:

+998742239451

+998742239462

+998991003638

+998742239453 (магистратура бўйича)

+998742239468 (клиник ординатура бўйича)

Telegram: https://t.me/adtiuz_rasmiy

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид