Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон давлат тиббиёт институти масъуллари ишдан олинди, ректор ҳам ишдан кетиши мумкин
Аввалроқ мазкур институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 19 минг доллар олган шахс қўлга олинганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишлаб ўтказилган ҳайъат йиғилишида тиббий таълим соҳасидаги ишлар, бу борадаги мавжуд камчиликлар хусусида ҳам сўз юритилди.
Жумладан, Андижон давлат тиббиёт институтидаги коррупцион ҳолатлар танқид остига олиниб, олий ўқув юрти масъулларига бу борада жиддий эътирозлар билдирилди.
Якунда институт бош ҳисобчиси А.Раҳмонов, Кадрлар бўлими бошлиғи Д.Назарова, Режа-молия бўлими бошлиғи А.Аҳмедова, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Х.Алиев, Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Қ.Юсупов зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани, ўз фаолиятида жиддий камчилик ва қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Қолаверса, институт ректори М.Мадазимовни коррупцион ҳолатларни юзага келишига сабаб бўлувчи ҳолат ва шарт-шароитларни бартараф этишда қатъиятсизлик кўрсатгани ва коррупцияга оид жиноят содир этилишига йўл қўйгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича таклиф тайёрлаш белгиланди.
- Июл ойида ДХХ мазкур институт декани ўринбосари А.Н. ҳамда кафедра ассистенти К.Х. фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, улардан биридан 19 минг доллар олинган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олингани ҳақида хабар берганди. Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026