Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қалбаки 20 000 долларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 176-моддаси - қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш билан жиноят иши қўзғатилди.
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Х.Ф. бошқа бир фуқаро А.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини 8 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ундан 8 000 АҚШ долларини олиб, қалбаки АҚШ доллари ҳисобидан 100 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Маҳкама хабарида айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:15 / 15.02.2026
Тошкентда илк бор велотрек бўйича Осиё чемпионати ўтказилади
19:36 / 13.02.2026
Тошкент бош режаси баҳорда ўзгартирилиши мумкин – Murad Buildings
11:25 / 13.02.2026
Тошкент кўчаларига панжаралар қайтяпти. Улар хавфли бўлгани учун олиб ташланганди
10:38 / 12.02.2026