07:34 / 19.07.2022
8860

Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи тайинланди

Миромил Саидов Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Энергетика вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Миромил Одилжонович Саидов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

М.Саидов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Электр тармоқлари бошқармаси бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Top