Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Газпром» Эрон билан ҳамкорлик меморандумини имзолади
Эроннинг Shana ахборот агентлиги Россия ва Эрон ўртасида 40 миллиард долларлик битим тузилганини эълон қилди. Режалаштирилган лойиҳаларга иккита газ ва олтита нефть конларини ўзлаштириш киради.
Россиянинг «Газпром» концерни ва NIOC Эрон миллий нефть компанияси ўзаро англашув меморандумини имзолади. Гап тахминан 40 миллиард долларлик лойиҳалар ҳақида кетмоқда, деб хабар беради 19 июль, сешанба куни Эроннинг Shana ахборот агентлиги.
Шартнома «Газпром» раҳбари ўринбосари Виталий Маркелов ва NIOC раҳбари Муҳсин Хойстемер иштирокидаги онлайн маросимда имзоланди, дейилади баёнотда. Режалаштирилган лойиҳалар орасида Киш ва Шимолий Парс газ конларини ўзлаштириш, Жанубий Парс конида босимни ошириш, олтита нефть конини ўзлаштириш, суюлтирилган табиий газ (СТГ) етказиб бериш лойиҳаларини якунлаш ва газ экспорт қувурларини қуриш бор.
Шу куни Россия президенти Владимир Путин Эрон ва Туркия раҳбарлари билан учрашиш учун Теҳронга келди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026