Ҳайдовчилик гувоҳномасини масофадан алмаштириш имконияти кўриб чиқилмоқда
Ўзбекистонда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришни тўла масофавий шаклга ўтказиш ва янги гувоҳномаларни почта орқали етказиб беришни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Бу ҳақда адлия вазири Русланбек Давлетов 20 июл куни парламентдаги чиқишида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
“Муддатлари 2-3 марта чўзиб берилди. Охирига келганда навбатлар бирдан кўпайиб кетяпти. Март-апрел ойларида шундай ҳолат бўлганида муддат чўзилади деб эълон қилганимиздан кейин эртасига ҳамма кетиб қолди. ДХМларга ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни сўраб келганлар 10-15 баробарга камайиб кетди.
Тушунтириш қиляпмиз, келинглар деяпмиз, ҳар хил мэмлар, мултфилмлар қиляпмиз, реклама қиляпмиз. Лекин барибир бир йилдан кейин яна шунақа хатти-ҳаракатлар бўлмаслиги учун электрон шаклга ўтказмоқчимиз. Битта камчилигимиз: гувоҳнома олаётганда имзо чекиши керак, бунинг учун албатта ўзи келишига тўғри келяпти.
Ҳозир шуни олиб ташлашнинг ҳаракатини қиляпмиз, олиб ташласак, умуман марказга келиш шартмас бўлади. Келманглар деймиз, қабул ҳам қилмаймиз. Фақат электрон равишда қабул қиламиз. Тайёрлаб, ҳамманикини почта орқали юборамиз.
Шундай қилмасак, айтаётган муаммоларимиз яна такрорланаверади, такрорланаверади. Беш йилдан кейинам худди шунақа бўлади. Албатта, 100 мингта, 200 мингта одам алмаштирмай қолиб кетади ва охирги кунларда келиб, ҳаммаси навбатга туриб олади”, – деди адлия вазири.
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автотранспорт гувоҳномасининг янги намуналари 2017 йил октябрдан амалга киритилган эди. Гувоҳномаларни янгисига алмаштириш 2020 йил охирида якунланиши кўзда тутилганди, бироқ кейин муддат уч марта узайтирилган эди.
Шу йил март ойида маълум қилинган рақамларга кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга 5,7 миллион кишидан ярмидан кўпи – 3,1 миллиони гувоҳномасини ҳали ҳам алмаштирмаган.
Гувоҳномаларни мажбурий алмаштиришнинг жорий муддатлари қуйидагича:
- 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
- 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро Тошкент аэропортида ушланди
Жамият | 23:05
-
Ўзбекистон ўзи билан бир хил рейтингга эга давлатлардан қонун устуворлиги борасида ортда қолмоқда — Moody’s
Иқтисодиёт | 22:42
-
ОАВ: Исроил зарбалари оқибатида Теҳронда 78 киши ҳалок бўлиб, 300 дан ортиқ киши яраланди
Жаҳон | 22:36
-
Андижонда темирйўл цистернасига чиққан эркакни ток урди
Жамият | 22:20
Мавзуга оид

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади

08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди

18:39 / 16.05.2025