Ўзбекистон | 14:07 / 20.07.2022
8276
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент» халқаро аэропорти олд қисми реконструкция қилинади

Жорий йилнинг 20 июль куни «Тошкент» халқаро аэропорти олд қисми реконструкция қилинади.

Фото: Kun.uz

Uzbekistan Airports хабарига кўра, шу муносабат билан йўловчиларни кузатиш ва кутиб олишда автотураргоҳларга киришда қийинчиликлар юзага келиши мумкин.

Ширкат вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.

Бундан олдин Тошкент аэропортида кузатувчилар терминалга киришига вақтинчалик чеклов жорий этилганди

Бу зиёратчиларнинг Ҳаж сафарига жўнаб кетиши ва Ҳаждан қайтиб келиши, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан амалга оширилмоқда.

Терминал биноси ва терминал олди ҳудудларда тирбандликлар ҳамда тиқилинч ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида чекловлар жорий йил 31 июлига қадар амал қилади.

Отабек Матназаров
Муаллиф Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид