Иқтисодиёт | 15:58 / 21.07.2022
7755
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Марказий банки ЯИМ прогнозини яхшилади

Фото: KUN.UZ

2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши йилига 5,0-5,5 фоиз даражасида кутилмоқда. Шу билан бирга, апрель ойидаги прогноз 3,5-4,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида айтилади.

Регулятор ташқи иқтисодий вазият билан боғлиқ ноаниқликлар, шунингдек, талаб ва таклиф шаклланишининг кутилаётган тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий ривожланиш прогнозларини қайта кўриб чиқди.

Мавжуд инфляция жараёнлари, тартибга солинадиган нархларнинг ошиши билан бир қаторда мавжуд ноаниқликлар ва рискларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк коридорнинг қуйи чегараси яқинида инфляция 12-14 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда.

Иқтисодиётдаги мавжуд захиралар ва талаб динамикасидан келиб чиққан ҳолда, 2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши йилига 5,0-5,5 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда (апрель ойидаги прогноз 3,5-4,5 фоиз эди).

«Асосий ставка бўйича қабул қилинган бугунги қарорни инобатга олган ҳолда, келажакдаги пул-кредит шартлари инфляцияни пасайтириш прогнози билан биргаликда иқтисодиётда ижобий фоиз ставкаларини шакллантиради ва миллий валютадаги активлар бўйича рентабелликни сақлашни таъминлайди», — дейилади Марказий банк хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани яна пасайтиргани хабар қилинганди. Йиғилишда асосий ставкани 1 фоиз пунктга пасайтириш, йиллик 15 фоиз даражага тушириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид