Ўзбекистон | 17:24 / 22.07.2022
27050
1 дақиқада ўқилади

Эртошдан Келинчаксойгача – Чотқол тоғ тизмасидан суратлар фотожамланмаси

Водий вилоятларини республиканинг бошқа вилоятлари билан боғлаб турувчи Камчиқ довонида Эртош қишлоғи бор. Шу қишлоқдан тоғ оралаб юриб борар экансиз, охири Арашан булоғи ва кўлларига етиб борасиз.

Шу йўлнинг Келинчаксой деб аталувчи қисмигача бўлган ҳудуддаги гўзал табиат ва у ерда фаолият олиб бораётган чўпон-у йилқичиларни Kun.uz мухбири камера объективига муҳрлади.

Қарийб 30 км тоғ оралаб кирилар экан, йўлнинг ёмонлиги сабаб бу ердан фақат махсус машиналар ҳаракатланади холос. Бундан ташқари йўлнинг ярмидан бошлаб мобил алоқа умуман ишламайди. Бу ерда ўзингизни дунёдан узилиб қолгандек ҳис қиласиз, лекин табиатнинг гўзаллиги, ҳаво ҳароратининг салқинлиги, кечаси тушадиган совуқ инсонга ўзгача ҳузур бағишлайди.

Шаҳар шовқини, жазирама иссиқни бир зумда унутасиз. Тоғ чўққиларида қор туриши ҳам бу ерда об-ҳаво қандай эканидан дарак беради.

Суратлар муаллифи – Тоҳиржон Турсунов

Мавзуга оид