Reuters: Siemens турбинаси Москванинг айби билан Германияда қолиб кетди
Россия ҳалигача турбинани олиб кетиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этмади, деб хабар бермоқда Reuters. Siemens концерни жараённи назорат қила олмаслигини маълум қилди.

Фото: Picture Alliance
«Шимолий оқим» газ қувури учун Siemens турбинаси Россия газ етказиб беришни камайтиргани туфайли Германияда қолиб кетди, чунки Москва уни қайтаришга ҳалигача расман рухсат бермаган, деб хабар қилди Reuters 21 июль, пайшанба куни вазиятдан хабардор бўлган икки суҳбатдошга таянган ҳолда.
Улардан бирининг маълумотига кўра, «Портовая» компрессор станцияси учун турбинани 17 июль куни Challenge Group логистика компанияси Кельнга жўнатган. Агентлик манбалари сўзига кўра, турбинанинг «Газпром»га қачон қайтарилиши ҳозирча аниқ эмас - бу бир неча кундан бир неча ҳафтагача вақт талаб қилиши мумкин.
Reuters’га қараганда, Москва турбинани айнан қаерда ва қайси божхона пункти орқали олиб ўтиш кераклиги ҳақидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этмаган. Siemens концерни уни имкон қадар тезроқ фойдаланиш жойига етказиб беришни хоҳлашини, бироқ бу жараённи тўлиқ назорат қила олмаслигини маълум қилди.
Германия Иқтисодиёт вазирлиги аввалроқ турбина билан боғлиқ вазиятни «Газпром» учун газ етказиб беришни қисқартириш баҳонаси деб атаб, Россия концернини бундай баҳонадан маҳрум қилиш ниятида эканини маълум қилган эди. Германия вице-канцлери Роберт Ҳабекнинг сўзларига кўра, «баъзида Россия турбинани қайтаришни хоҳламаётгандек туюлади».
Канада ҳукумати дастлаб Россияга қарши санкциялар туфайли турбинани қайтаришдан бош тортди. Бироқ, немис томони билан музокаралардан сўнг, Киевнинг норозилигига қарамай, у Германияга жўнатилди.
21 июль куни «Газпром» «Шимолий оқим» орқали газ етказиб беришни тиклади. Профилактика ишларидан сўнг газ қувури орқали кунига 67 миллион кубометр газ етказиб берилади. Бу таъмирлаш бошланишидан олдинги етказиб бериш ҳажмига тўғри келади, лекин лойиҳа қувватининг атиги 40 фоизини ташкил қилади. Июнь ойида содир бўлган етказиб бериш ҳажмининг камайиши Россия томонидан турбинанинг қайтарилмаётгани билан изоҳланганди.
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

21:30 / 10.06.2025
Германия фуқаролигини олган россияликлар сони рекорд даражага етди

12:55 / 10.06.2025
Addinol уруш бошланганидан бери Россияда ўз даромадларини оширди

21:49 / 08.06.2025
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди

18:20 / 08.06.2025