Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Беларус ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди
2022 йил 22 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан телефон орқали мулоқот қилди.
Фото: Kun.uz
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбатда асосий эътибор икки мамлакатнинг халқаро институтлар, биринчи навбатда, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлигига қаратилди.
Ўзбекистон-Беларус ҳамкорлигининг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Томонларнинг сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантиришдан манфаатдорлиги тасдиқланди.
Суҳбат якунда томонларни қизиқтирган масалалар бўйича доимий мулоқот олиб боришга келишиб олинган.
Мавзуга оид
14:51 / 26.01.2026
Зеленский: Беларуснинг Россияга қарамлиги — Европа учун таҳдид
08:53 / 24.01.2026
Белгия хато сабаб “Тинчлик кенгаши”га Беларус ўрнига киритиб қўйилди
10:30 / 21.01.2026
Лукашенко Трампнинг “Тинчлик кенгаши”га қўшилишга рози бўлди
15:24 / 31.12.2025