Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air Astana рейс кечиккани учун жаримага тортилди
Жарима миқдори 3 млн тангадан кўпроқни ёки 6,3 минг долларни ташкил этади.
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси Air Astana авиакомпанияси парвозларни кечиктиргани учун жаримага тортилгани ҳақида хабар берди. Жарима 16 июлга режалаштирилган Олмаота – Мале рейси узоқ муддатга кечиктирилгани муносабати билан қўлланган.
Суриштирув давомида йўловчилар парвозни 15 соатдан ортиқ кутишгани аниқланган. Шу билан бирга, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган хизматлар, яъни меҳмонхоналарни жойлаштириш хизматлари лозим даражада тақдим этилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан авиакомпания 3 миллион тангадан ортиқ ёки 6,3 минг доллар миқдорида маъмурий жаримага тортилди.
Йўловчилар фақатгина битта рейсда кузатилган муаммодан шикоят қилишмаган. Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитасига 150га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, айни пайтда уларнинг ҳар бири ўрганиб чиқилаётгани, қонунбузарлик тасдиқланса, тегишли процессуал чоралар кўрилиши билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни соат 9:30да Тошкентдан Андижонга парвоз қилиши керак бўлган самолёт 12:30да учиб кетган, соат 8 да аэропортга борган йўловчилар 4,5 соат кутишга мажбур бўлишган.
Мавзуга оид
07:20
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
19:30 / 04.12.2025
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очиш тақиқланиши мумкин
09:41 / 02.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегара қоидаларини бузмасликка чақирилди
20:39 / 01.12.2025