Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкинлиги маълум қилинди
Ўзбекистонда кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин экани тўғрисида маълумот берилди.
“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санаторий-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
- уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар бева хотинлари (бева эрлари);
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
- Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
- I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
- ёлғиз кексалар;
- пенсионерлар.
Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:
- ариза;
- паспорт нусхаси;
- юқоридаги фуқаролар имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
- тиббий хулоса.
Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича:
ҳар йили (навбат асосида):
- уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
- Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;
- ёлғиз кексаларга;
2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):
- уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар бева хотинларига (бева эрларига);
- I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
- санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенсионерларга.
Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмалар амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.
Мавзуга оид
18:04 / 05.11.2025
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
07:38 / 02.09.2025
Ўшда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигида санаторий янги биноси қурилади
17:47 / 15.10.2024
Тошкент туманидаги “Шифобахш сувлар” ҳудудида яна 5 та санаторий қурилади
22:35 / 19.09.2024