Мазкур имтиёз ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг соғлиғини тиклаш ва профилактик даволаниш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Йўлланма асосида фуқаролар соғломлаштириш курслари, шифокор назоратидаги даволаш муолажалари ҳамда зарур тиббий хизматлардан фойдаланишлари мумкин.
Кимлар фойдаланиши мумкин:
– меҳнат миграциясига кетган фуқаронинг Ўзбекистонда у билан бирга истиқомат қилувчи ота-онаси ёки бошқа оила аъзолари;
– пенсия ёшига етган шахслар;
– I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзолари.
Йўлланмалар касаба уюшмалари тизими орқали белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Бунинг учун тегишли ҳужжатлар тақдим этилиши талаб этилади.
Қўшимча маълумот ва ариза топшириш тартиби бўйича фуқаролар ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотларига мурожаат қилиши мумкин.











