Ўзбекистон | 07:56 / 25.07.2022
9771
1 дақиқада ўқилади

Президент фармони билан афв этилганлар сони 5555 нафарга етди

Президент фармони билан афв этилган шахслар сони 5555 нафарга етган. Бу ҳақда “Расмий хабарлар” канали маълум қилди.

Қайд этилишича, 2017 йилдан бери афв этиш билан боғлиқ 21 та фармон эълон қилинди. Мазкур фармонлар асосида 5555 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар афв этилди. 

Хусусан:

  • 2017 йилда – битта фармон билан 2700 нафар шахс;
  • 2018 йилда – учта фармон билан 621 нафар шахс;
  • 2019 йилда – тўртта фармон билан 771 нафар шахс;
  • 2020 йилда – бешта фармон билан 616 нафар шахс;
  • 2021 йилда – тўртта фармон билан 637 нафар шахс;
  • 2022 йилда – учта фармон билан 203 нафар шахс афв этилди.

Мавзуга оид