Жаҳон | 20:40 / 25.07.2022
11259
1 дақиқада ўқилади

Тайванда ҳарбий машғулотларнинг иккинчи босқичи бошланди

Машғулотларда асосий эътибор Хитойдан Тайбэй портига қилинадиган “ҳужум”дан ҳимояланиш ва қуролли кучларнинг қарши ҳужумига қаратилади.

Фото: AP Photo / Chiang Ying-ying

Тайванда "Ҳангуан" ҳарбий машғулотларининг иккинчи босқичи бошланди. 

Хабар қилинишича, машғулотлар 29 июлгача давом этади.

Орол ахборот агентлиги манбасининг сўзларига кўра, машғулотларда асосий эътибор Хитойдан Тайбэй портига қилинадиган “ҳужум”дан ҳимояланиш ва қуролли кучларнинг қарши ҳужумига қаратилади.

Шунингдек, иккинчи босқичда денгиз ва соҳил бўйидаги бостириб келган кучларни йўқ қилишга урғу берилади.

Тайван маъмурияти раҳбари Цай Инвэн 20дан ортиқ ҳарбий кемалар ва қирувчи самолётлар иштирокидаги ҳарбий машғулотларни кузатиб боради.

Машғулотларнинг биринчи босқичи 16-20 май кунлари бўлиб ўтганди.

Мавзуга оид