Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода коллеж директори ўринбосари 200 доллар пора билан ушланди
Бухоро вилоятида педагогика коллежи директори ўринбосари фуқародан 200 доллар пора олганда ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Вобкент тумани педагогика коллежи директори ўринбосари шу туманда яшовчи, 1983 йилда туғилган М.О. мазкур коллежнинг мактабгача таълим факультети сиртқи йўналишига имтиҳонларсиз ўқишга киритиш эвазига пул сўрагани аниқланган. Фирибгарлик йўли билан туманнинг Гаждумак маҳалласи Оқгул қишлоғида жойлашган кафеда фуқародан кимёвий ишлов берилган 200 долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:15
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
09:18 / 29.04.2026
Сирдарёда солиқчи пора сифатида тилла тақинчоқ олганда ушланди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
16:29 / 24.04.2026