Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўтган ҳафта электр энергиясига бўлган талаб энг юқори истеъмолни ташкил қилди
Ўтган ҳафта давомида аномал иссиқ ҳаво ҳарорати сабабли табиий равишда электр энергиясига бўлган талаб энг юқори истеъмолни ташкил қилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Фото: Kun.uz
Республика бўйича ўтган ёз мавсумида ҳаво ҳароратининг энг юқори суткасида 224 миллион киловатт-соат электр энергияси истеъмол қилинган бўлса, жорий йил 22 июль куни энг юқори истеъмол қайд этилиб, 237 миллион киловатт-соат ёки 6 фоизга кўпни ташкил қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида истеъмол тарихий кўрсаткичга етиб, одатда куз-қиш мавсумида юқори бўладиган истеъмолдан ортди. Ўтган 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида Тошкент шаҳрида энг юқори истеъмол 24 миллион киловатт-соатни ташкил қилган бўлса, жорий йил 22 июль санаси бу кўрсаткич 27,5 миллион киловатт-соат ёки 15 фоизга кўпни ташкил этди.
“Истеъмолнинг бундай ошишига, албатта, янги бинолар қурилиши, ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилиши билан бир қаторда, айрим хонадонларда электр энергияси суткалик истеъмоли 1000 киловатт-соатгача етгани ёки ушбу хонадонлар ўртача хонадоннинг 4-5 ойлик электр энергияси истеъмолини бир кунда истеъмол қилиши сабаб бўлган”, дейилади маълумотда.
Энергетика вазирлиги ҳаво ҳарорати иссиқ кунларида электр қурилмаларида юклама ортиб кетиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган йирик носозликлар олдини олиш ва электр энергияси етказиб берилиши барқарорлигини таъминлаш мақсадида, истеъмолчилардан имкон қадар ушбу ресурсдан тежамкорлик билан фойдаланишни сўраган.
Мавзуга оид
20:41 / 15.12.2025
Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади
14:45 / 05.12.2025
Самарқанд электр тармоқлари Туркия компаниясига операцион бошқарувга берилади
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
09:20 / 29.11.2025