Ўзбекистон | 17:28 / 26.07.2022
11749
1 дақиқада ўқилади

Зангиотадаги трансформаторда йирик ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Бек Барака бозори атрофидаги дўконларда катта ёнғин бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Бугун, 26 июль куни соат 16:05 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони Тошкент ҳалқа автомобиль йўли четида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:13 да воқеа жойига етиб борган, трансформатор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 16:21 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ён-атрофдаги бино иншоотларга зарар етмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Билдирилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид