Жаҳон | 13:00 / 27.07.2022
5349
1 дақиқада ўқилади

Lufthansa иш ташлаш сабабли 1000 дан ортиқ рейсини бекор қилди

Lufthansa авиакомпанияси ходимларининг иш ташлаши 134 мингга яқин йўловчига таъсир қилди. Касаба уюшмаси 20 минг ходимнинг иш ҳақини оширишни талаб қилмоқда. 

Фото: TET

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси ходимлари 27 июль, чоршанба куни эрта тонгда иш ташлаш эълон қилиб, Германиядаги деярли барча рейслари бекор бўлганини эълон қилди. Бунинг оқибатлари 134 000 га яқин йўловчиларга, биринчи навбатда, Франкфурт-Майн ва Мюнхеннинг йирик аэропортларида таъсир кўрсатди. 

Ver.di касаба уюшмаси авиакомпания раҳбарияти билан тарифлар бўйича келишмовчиликлар чоғида сайёҳлик мавсумининг қизғин палласида огоҳлантирувчи иш ташлашни уюштиришга чақирганди. 

Lufthansa пресс-релизига кўра, Франкфурт-Майн аэропортида 678 та рейс бекор қилинган, бу 92 мингга яқин йўловчига таъсир кўрсатади, Мюнхен аэропортида эса 345 та рейслар 42 мингга яқин йўловчининг манфаатларини қамраб олади. Иш ташлаш 28 июль куни эрталаб соат 6 га қадар давом этади. 

Касаба уюшмаси авиакомпаниянинг 20 мингга яқин ходими учун маошни 9,5 фоизга ошириш ва энг кам соатлик иш ҳақи 13 евро миқдорида ўрнатилишини талаб қилмоқда. 

Мавзуга оид