Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятининг учта туманига янги прокурор тайинланди
Ургут, Паст Дарғом ва Каттақўрғон туманига янги прокурор тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан Паст Дарғом, Ургут ва Каттақўрғон туманларига янги прокурор тайинланган.
Жумладан, Аҳмеджонов Эркин Эргашевич Паст Дарғом туман прокурори лавозимига тайинланган.
Мазкур тайинловгача, Э.Аҳмеджонов Каттақўрғон туман прокурори лавозимида ишлаган.
Валиев Асрор Ҳамзаевич Ургут тумани прокурори лавозимига тайинланган.
Мазкур тайинловгача, А.Валиев Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Холмирзаев Шуҳрат Сафарович Каттақўрғон тумани прокурори лавозимига тайинланган.
Мазкур тайинловгача Ш.Холмирзаев Ургут тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:45 / 14.05.2026
Самарқанд 2045 йилгача икки баравар кенгаяди
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026