Жаҳон | 19:05 / 28.07.2022
6054
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сенати Россияни терроризм ҳомийси деб тан олишга чақирди 

Ҳозирда Сурия, Куба, Шимолий Корея ва Эрон терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан ўрин олган. 

Фото: Reuters

АҚШ Сенати давлат департаментини Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат деб тан олишга чақирди. АҚШ Конгресси сайтида бу борадаги тегишли ҳужжат эълон қилинди

Ҳужжатга мувофиқ, Россия иккинчи чечен уруши, Суриядаги кампания ҳамда “ДХР” ва “ЛХР”ни қўллаб-қувватлаш чоғида тинч аҳолига қарши террор кампанияси ўтказиш ва куч ишлатишда айбланмоқда. АҚШ Сенати Россиянинг бу ҳаракатлари терроризм актларини қўллаб-қувватлаш деб ҳисобламоқда. 

Ҳозирда терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан Сурия, Куба, Шимолий Корея ва Эрон ўрин олган. 

Бу рўйхат АҚШ учун қўшимча санкциялар киритиш, қурол савдосини тўлиқ тақиқлаш ва иқтисодий ёрдам кўрсатмаслик имконини беради. 

Давлат департаменти вакили Нед Прайс АҚШ Россияни бу рўйхатга киритишда қонунга таянишини маълум қилди. 

Мавзуга оид