15:41 / 01.08.2022
4208

Конституция бўйича таклифларнинг энг кўпи Тошкент вилоятидан келиб тушди

Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси якунлари бўйича Қонунчилик палатасидаги масъул қўмиталар брифинги бўлиб ўтмоқда.

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига чиқарилгандан сўнг бугунга кадар 150 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Таклифлар 67 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар тақдим этган.

Ҳудудлар кесимида таклифларнинг энг кўпи Тошкент вилоятидан 13,6 фоиз (20 587 таси), Тошкент шаҳридан 12,5 фоиз (18 933 таси), Андижон вилоятидан 9,3 фоиз (14 020 таси) келиб тушган.

Хориждаги, жумладан, Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Германия ва бошқа давлатлардан ватандошларнинг юзлаб таклиф ва муносабатлари келиб тушган.

Фуқаролардан келиб тушаётган таклифлар орасида:

  • давлат ишсизликни тугатиши; 
  • солиққа тортиш мутаносиб ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши;
  • давлат зарур ҳолларда хориждаги фуқароларга ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиши;
  • давлат органлари фаолиятида очиқлик бўлиши ва уларга коррупцияга қарши курашиш мажбуриятини юклаш;
  • аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлиги;
  • маҳаллий кенгашларга ҳам ҳокимларга ишончсизлик вотумини билдириш ваколатини бериш;
  • суднинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини камситувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашга ҳақли эмаслигини белгилаш кабилар бор.
Top