14 яшар қизни жинсий алоқага ундаган эркаклар муддатидан олдин озод қилинди
Тошкентда 14 ёшли қизни жинсий алоқа қилишга кўндирган уч эркак муддатидан аввал озод қилинди. Жиноятчилардан бири 4 йиллик қамоқ жазосининг 1 йилини, қолган икки нафари эса 2 йиллик қамоқ жазосининг 6 ойини ўтади ва шартли равишда озодликка чиқарилди.
Тошкентда 14 ёшли мактаб ўқувчисини квартирага олиб бориб, жинсий алоқа қилишга ундаган уч эркак муддатидан олдин озодликка чиқарилди.
Nemolchi.uz лойиҳаси Бош прокуратурадан олинган маълумотга таяниб хабар беришича, жиноятчилардан икки нафари бор-йўғи ярим йил қамоқда ўтирган. Жиноят ташкилотчиси, мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган эркак эса 12 ойдан кейин озодликка чиқарилган.
Жиноятчилардан бири айни пайтда тиббиёт марказида регистратор бўлиб ишлаётгани, фаолиятида хусусан болаларга ҳам хизмат кўрсатаётгани айтилмоқда.
Воқеа 2021 йил 27 апрелда рўй берган. Шу куни Тошкентдаги мактаблардан бирининг жисмоний тарбия ўқитувчиси ўз ўқувчисини аввалдан ижарага олинган квартирага олиб борган, у ерга икки танишини ҳам чақирган ва улар қизни жинсий алоқага кўндирган.
Тергов бу жараёнда қиз қаршилик кўрсатмаган деб топиб, жиноятни гуруҳ бўлиб зўрлаш моддаси эмас, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш моддаси билан малакалаган. Она берган апелляция кўриб чиқилиб, рад этилган.
2021 йил 11 ноябр куни чиқарилган суд ҳукми билан:
- жиноят ташкилотчиси, муқаддам мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган, 1991 йилда туғилган Х.А.Х. ЖКнинг 128-моддаси 2-қисми “а” банди билан 4 муддатга озодликдан маҳрум этилган; жазо муддати 2021 йил 4 майдан бошлаб ҳисобланган;
- 1993 йилда туғилган Г.Б.Ш. ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган;
- 1994 йилда туғилган М.М.М. ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
2022 йил май ойига келиб, Тошкент вилоятидаги учта суд мазкур шахсларга нисбатан белгиланган жазони юмшатган:
- 4 йилга ҳукм қилинган Х.А.Х.га нисбатан, жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг 2022 йил 7 майдаги қарори билан, ЖКнинг 74-моддасига асосан, жазонинг ўталмай қолган 2 йил-у 11 ой 27 суткаси ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган;
- 2 йилга ҳукм қилинган Г.Б.Ш.га нисбатан, жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2022 йил 12 майдаги қарори билан, ЖКнинг 74-моддасига асосан, жазонинг ўталмай қолган 1 йил-у 5 ой 29 суткаси ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган;
- 2 йилга ҳукм қилинган М.М.М.га нисбатан, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 12 майдаги қарори билан, жазонинг ўталмай қолган 1 йил-у 5 ой 29 суткаси ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
11:25 / 21.11.2024