Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россия ва Қозоғистонга 5 минг тонна ўрик етказиб берди
Фарғона вилояти энг кўп ўрик экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 5,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 5,7 минг тонна ўрик экспорт қилган.
Ўрик экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,1 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп ўрик экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 3,7 минг тонна;
- Қозоғистон – 1,3 минг тонна;
- Қирғизистон – 707 тонна.
2022 йилнинг 6 ойида хорижга энг кўп ўрик экспорт қилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти – 2,9 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 831 тонна;
- Тошкент вилояти – 393 тонна.
Мавзуга оид
12:34
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ироққа экспорт қилинади
14:00 / 05.01.2026
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
11:30 / 05.01.2026
Ўзбекистон тўқимачилик экспортида тайёр маҳсулотлар етакчи бўлди
08:59 / 30.12.2025