Хитойда болалар боғчасига уюштирилган ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Цзянси провинциясидаги болалар боғчасига пичоқ билан ҳужум қилган эркак олти кишини жароҳатлаб, уч кишини ўлдирди. У қочиб кетишга муваффақ бўлган.
Хитойнинг Цзянси провинциясидаги болалар боғчасига пичоқ билан ҳужум қилиш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги 3 август, чоршанба куни. Ҳуқуқ-тартибот идоралари қурбонлар ёки жароҳатланганларнинг ёши ҳақида маълумот бермади, бироқ AFP’нинг таъкидлашича, Beijing Daily давлат газетаси томонидан эълон қилинган видеода полициячи ёш болани тез ёрдам машинасига олиб кетаётгани кўрсатилган.
Полиция маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс 48 ёшли маҳаллий фуқародир. Эркак қочиб кетишга муваффақ бўлди, у қидирувга берилган. Маҳаллий ОАВ тарқатган кадрларда Хитой жануби-шарқидаги Аньфу округида жойлашган хусусий болалар боғчасига қалпоқ ва ниқоб кийган эркак кирганини кўриш мумкин.
Хитойда тинч аҳолига ўқотар қуролга эга бўлиш тақиқланади, бироқ мамлакатда пичоқли ҳужумлар тез-тез учрайди, дея таъкидлайди AFP. Агентлик эслатишича, 2018 йилда мамлакат шимолида тўққиз болани пичоқлаган ва яна 11 кишини жароҳатлаган эркак ўлим жазосига ҳукм қилинган.
2021 йил апрель ойида Хитой жанубидаги болалар боғчасида бир киши икки кишини ўлдирган ва 16 нафар болани пичоқлаган эди. Ўша йилнинг июнь ойида Аньцин шаҳридаги савдо кўчаларидан бирида пичоқ билан қуролланган шахс олти кишини ўлдирган, 14 кишини жароҳатлаган эди.
Мавзуга оид
20:08 / 10.11.2024
Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
15:18 / 10.11.2024
«Қарз қопқони»: Хитой тасарруфига ўтган Шри Ланка порти
08:08 / 09.11.2024