Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олди
Божхона ходимлари томонидан қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди.
Видеодан кадр
Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Жартепа” чегара божхона постига кириб келган қўшни давлат фуқароси бошқарувидаги енгил автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, орқа ўриндиқдаги бар ичига 12 калибрли ов қуроли учун мўлжалланган 7 дона патронлар борлиги аниқланди.
Андижон ва Тошкент вилоятларида эса нақд хорижий валюталарни республикадан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишлар олди олинди.
Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали республикадан чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси божхона ходимларига оғзаки тарзда маълум қилмай ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатмаган ҳолда 31 минг 200 АҚШ долларини яширинча олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постида эса 3 нафар йўловчиларнинг ҳар бири 18 минг АҚШ долларидан жами 54 минг АҚШ долларини олиб чиқишга уринган вақтда тўхтатиб қолинди.
Божхона ходимларини чалғитиш мақсадида валюталар нонлар ва кийимлар орасига яширилган, йўловчилардан бири эса пулларни кийимлари остидан белига боғлаб олган.
Аниқланишича, ушбу шахслар маълум бир ҳақ эвазига ўзларига тегишли бўлмаган валюталарни божхонадан олиб ўтиб беришга уринишган.
Мавзуга оид
09:44 / 04.12.2025
Бундестаг 2,5 млрд еврога қўшимча қурол-яроғ харидини маъқуллади
08:29 / 01.12.2025
SIPRI ҳисоботи: Украинадаги уруш фонида қурол савдоси тарихий максимумга чиқди
14:54 / 14.11.2025
Украинага АҚШдан қурол сотиб олиш учун 500 млн доллар ажратилади
14:46 / 30.10.2025