Ўзбекистон | 16:22 / 04.08.2022
3119
1 дақиқада ўқилади

Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади 

Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатяпти. Фанлар академияси хабар бермоқда.

Фото: Ботаника боғи

Қайд этилишича, Ботаника институти ҳузуридаги академик Ф.Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғида 2022-2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилади.

Шу сабабли, ушбу жараёнга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш муносабати билан Ботаника боғи жорий йил 5 августдан 20 августга қадар ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид