Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:50 / 04.08.2022
4599
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга картошка асосан Покистондан импорт қилинмоқда
Картошка асосан Покистондан импорт қилинмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 14 та давлатдан қиймати 55,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 319 минг тонна картошка импорт қилган.
Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 11,6 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:
- Покистон – 257,4 минг тонна;
- Қозоғистон – 23,4 минг тонна;
- Россия – 14,5 минг тонна;
- Қирғизистон – 8,9 минг тонна;
- Эрон – 5,6 минг тонна;
- Афғонистон – 4 минг тонна;
- Нидерландия – 3,9 минг тонна;
- Беларусь – 631,6 тонна;
- Польша – 559 тонна.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:14 / 06.04.2026
Эрон вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди
00:22 / 06.04.2026
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
21:12 / 04.04.2026
Хитой ва Покистон Эрон урушида воситачи бўлмоқчи. Улар нимани таклиф қилди?
15:00 / 04.04.2026