Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида божхона назоратидан ўтиш соддалаштирилди
«Тошкент» халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида масофавий божхона назорати тизими ишга туширилди.
Фото: Kun.uz
Мазкур тизим назорат камералари ва парвоз ҳақидаги олдиндан олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали йўловчилар ва уларнинг юкларини билвосита божхона назоратидан ўтказиш имконини беради.
Терминалнинг бутун периметри бўйлаб ўрнатилган камералар божхона органларига реал вақт режимида масофадан туриб вазиятни кузатиш ва фақатгина зарур ҳолларда йўловчиларни божхона кўригидан ўтказиш имконини беради.
Бу, ўз навбатида, хорижга отланган йўловчиларнинг божхона назоратидан тезроқ ва ҳеч қандай кечикишларсиз ўтиш имконини беради.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
09:52 / 10.02.2026
Куба: аэропортларда авиаёнилғи йўқ — хорижий рейслар қайта кўриб чиқилмоқда
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
16:14 / 12.01.2026