Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия Қашқадарёда осма йўл барпо этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси кўмагида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўткир Қодиров бошчилигидаги делегация аъзоларининг Doppelmayr Австрия компанияси МДҲ ва Марказий Осиё минтақалари бўйича директори Валерий Яшин билан онлайн учрашуви ташкил этилди.
Мулоқот чоғида Қашқадарё вилояти Китоб тумани тоғли ҳудудларида замонавий осма йўллар барпо этиш, унинг атрофида туризм объектлари қуриш ва ҳудуд сайёҳлик салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўртасида узунлиги 1500 метр бўлган, бошланғич нуқтасидан 1000 метр баландликка кўтариладиган, қуввати соатига 800 нафар сайёҳга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ёзги ва қишки мавсумларда фаолият юритувчи замонавий осма йўлни барпо этиш бўйича музокаралар ўтказилди. Лойиҳани молиялаштириш учун Австрия молия институтлари имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида лойиҳа дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва унинг якунлари бўйича Doppelmayr компанияси мутахассислари Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Doppelmayr қароргоҳи Вольфурт шаҳрида жойлашган ва осма йўлларни барпо этишга ихтисослашган йирик компания ҳисобланади. Doppelmayr 1892 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар 96 давлатда 15,4 мингдан ортиқ осма йўл тизимларини барпо этган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026