Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунлари ўтказилади
Бишкекда Қирғизистон билан маданий-гуманитар ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Хуршид Мирзоҳидов Қирғизистон Миллий тарих музейида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Қирғизистон Миллий тарих музейи раҳбари Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан ҳамкорлик меморандумини имзолашни таклиф қилди.
Музей раҳбари Жилдиз Бакашеванинг айтишича, жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Миллий тарих музейи вакиллари ҳам ушбу йирик маданий тадбирга тайёргарликни бошлаб юборган, Қирғизистон тарихига оид кўргазма уюштириш кўзда тутилмоқда.
Қирғизистон Миллий тарих музейи раҳбариятига “Янги Ўзбекистон” ва “Ғалаба боғи” фотоальбомлари, буюк қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг ўзбек тилида чоп этилган асарлари тўплами тақдим этилди.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилгани 30 йиллик санасига бағишланган Қирғизистон Миллий тарих музейи билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказиш борасида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026