11:36 / 08.08.2022
6318

Ҳафта давомида кучли иссиқ кутилмайди

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойи учун нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республика айрим тоғли ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан 31-34 даража иссиқ атрофида бўлади, бу август ойи биринчи ярми учун бўлган меъёрий қийматлардан бироз паст. Ҳафта энг охирига келиб, ҳарорат 35-38 даража иссиққача кўтарилиши кутилмоқда.

Республика жанубида ва чўл зоналарида айрим кунларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача чанг-тўзонлар билан кучайиши кутилмоқда.

8 августда Наманган, Фарғона вилоятлари тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Top