Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга балиқ асосан Россиядан олиб келиняпти
6 ойда 4,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 28 та хорижий давлатдан қиймати 7,7 млн долларга тенг бўлган 4,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.
Балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотларини импорт қилган давлатлар рўйхатида Россия биринчи ўринни эгаллаб турибди – 2,2 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга:
- Вьетнам – 802 тонна;
- Қозоғистон – 415 тонна;
- Литва – 302,5 тонна;
- Норвегия – 301 тонна;
- Латвия – 19,5 тонна;
- АҚШ – 19 тонна;
- Хитой – 12,5 тонна;
- Франция – 4,2 тонна.