Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда иккита Damas ўзаро тўқнашган ЙТҲда йўловчи вафот этди
Damas’лардан бири бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган бошқа бир Damas билан ўзаро тўқнашган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 3 август куни А-377 Самарқанд-Айний халқаро автомобил йўлининг Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтган 9-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Damas машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Сўнг рўпарадан келаётган бошқа бир Damas билан ўзаро тўқнашган.
Оқибатда, ҳар иккала машина ҳайдовчилари ва яна бир нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажага қарамасдан йўловчи вафот этган.
Аввалроқ, Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Lacetti иккига бўлиниб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Икки нафар йўловчи тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилганди.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026