Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларни импорт қилмоқчи
Саудия Арабистони компанияси билан ҳамкорликка оид англашув меморандумини имзолаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси кўмагида мазкур мамлакатда фаолият кўрсатадиган Ajlan & Bros Holding Group Company компанияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ҳамкорликка оид англашув меморандумини ишлаб чиқиш муҳокамасига бағишланган видеомулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ajlan & Bros компанияси томонидан ҳозирги кунларда мамлакат мева-сабзавот ва асаларичилик соҳаларидаги лойиҳаларига тўғридан тўғри инвестиция киритиш ҳамда Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларни Саудия Арабистонига импорт қилиш устида иш олиб бораётгани маълум қилинар экан, ўзбек томони билан ўзаро ҳамкорликдан манфаатдорлик билдирилди.
Мамлакат элчихонаси томонидан икки давлат ўртасидаги алоқалар даражаси ҳисобга олинган ҳолда икки томон ўртасида ҳамкорликка оид англашув меморандуми имзолаш таклиф этилди.
Учрашувда Саудия Арабистони томони меморандум лойиҳасини тақдим этишига келишиб олинди.
Мавзуга оид
20:50 / 16.05.2026
Франция Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига қарши тергов бошлади
09:00 / 13.05.2026
Саудия Арабистони Эрон ҳужумларига жавоб қайтарган
15:05 / 11.05.2026
Ўзбекистонга мол гўшти импорти қисқара бошлади. Нархлар ҳам ошган
13:58 / 06.05.2026